1-савол
Соч кўчириш амалиёти қандай бўлади ва соч қаердан олинади?

Жавоб:
Клиникамизда соч кўчириш амалиётида соч фолликулалари (графтлар) пациентнинг ўзидан олинади, яъни, пациент бошининг энса соҳасидан, кўкрак ва соқол соҳаларидан олиниб, андроген соч тўкилган (пешона, тепа ва “макушка”) ёки ҳар хил травмалардан кейин қолган чандиқларга кўчириб ўтказилади.

2-савол
Соч қайси усулда кўчириб ўтказилади ва энса соҳаси кесиладими?

Жавоб:
Клиникада соч фолликулалари (графтлар) ҳозирги кундаги замонавий усул ҳисобланган чоксиз FUE (follicular unit extraction) усулида тажрибали мутахассислар томонидан доналаб кўчириб ўтказилади. Соч фолликулалари 0,8-0,9 мм ли панчларда ажратиб олинади ва соч олинган соҳада ҳеч қандай чандиқ ёки излар қолмайди. Амалиёт давомида ҳар бир соч фолликуласи донор соҳадан олиб, реципиент соҳага ўрнатилгунга қадар максимал табиий шароитда сақланади. Кўчириб ўтказилган сочларнинг 95-98 % ўсади ва қайта тўкилмайди.

3-савол
Олинган сочлар ўрнига янгиси ўсиб чиқадими ва нечи кунда тўлиқ битиб кетади?

Жавоб:
Олинган сочлар ўрнига янгиси ўсиб чиқмайди, чунки соч фолликуласи пиёзчаси билан кўчириб ўтказилади. 5-6 та соч фолликуласи орасидан 1-2 та фолликула ажратиб олинганлиги сабабли соч олинган соҳада деярли из ва чандиқлар қолмайди. 7-10 кунда барча жароҳатлар битади.

4-савол
Кўчириб ўтказилган сочлар табиий кўринишда бўладими ёки қатор-қатор “кукла” сочи кўринишида бўладими?

Жавоб:
Клиникада Грузия (Тбилиси), Россия ва Туркия давлатларидаги етакчи клиникаларда малака оширган ва ўз касбининг етук мутахассислари фаолият олиб боради. Кўчириб ўтказилган сочлар табиий кўринишда бўлишига, сочлар пациент сочининг ўсиб чиқиш бурчагига мос равишда жойлаштирилишига алоҳида эътибор берилади. Кўчириб ўтказилган сочларни ювиш, тараш, бўяш ва хохлаган кўринишда турмаклаш мумкин.

5-савол
Кўчириб ўтказилган сочлар вақт ўтиб қайта тўкилиб кетмайтими?

Жавоб:
Соч фолликулалари (графтлар) бошнинг энса ва чакка соҳасидан, яъни андроген гормонларга сезгир бўлмаган соҳадан кўчириб ўтказилади. Кўчириб ўтказилган соч фолликулалари андроген гормонларга сезгир бўлмаганлиги учун янги жойда ҳам ўсишда давом этади ва қайта тўкилмайди (оғир хасталиклар, химиятерапия, ўчоқли соч тўкилишларидан кейинги тўкилишлар бундан мустасно).

6-савол
Графт нима?

Жавоб:
Графт бу-бир илдиздан чиққан соч толалари йиғиндиси, 1 та графтда ўртача 3-4 та тола бўлади.

7-савол
Экилган сочлар қачон ўсиб чиқади ва максимал эффект қачон бўлади?

Жавоб:
Соч кўчириб ўтказилгандан 3-4 ҳафта ўтиб, деярли барча кўчириб ўтказилган соч фолликулаларининг толалари синиб тўкилади, аммо пиёзчаси тери остида қолади. Амалиётдан 3 ой ўтиб соч фолликулалари илдизидан янги сочлар ўса бошлайди ва ойлар ўтган сайин қалинлашиб боради. Максимал эффект 1-1,5 йилда кўринади.

8-савол
Соч кўчириб ўтказиш амалиёти харажатлари нечи пулга тушади?

Жавоб:
Амалиёт харажатлари кўчириб ўтказилган графтлар сони билан боғлиқ. Бу учун 4 хил ракурсда, яъни олд, ён, тепа ва орқа соҳаларни суратга тушириб, +998977980007 рақамига телеграмм мессенжери орқали жўнатсангиз, мутахассисларимиз нечта графт кўчириб ўтказиш кераклиги ва харажатлар ҳақида аниқ маълумот беришади.

9-савол
Клиникада нечи кун бўлиш керак ва ётоқ масаласи қандай бўлади?

Жавоб:
Соч кўчириб ўтказилгандан кейин бир кун Бухорода қолишингиз ва эртаси куни эрталаб ювилиб “перевязка” қилиниб, соч кўчириб ўтказилган ва соч олинган соҳалар регенерациясини тезлаштириш учун LASER муолажаси қилинади. Шундан сўнг пациент уйига қайтиши мумкин, кейинги тавсиялар ва назорат телефон орқали олиб борилади. Клиникадан 50 метр узоқликда меҳмонхоналар бор, олдинда брон қилиб қўйилади (ўртача 1 суткаси 60-150 минг сўм).

10-савол
Кўчириб ўтказилган сочларнинг ўсишига ва қайта тўкилмаслигига кафолат бериладими?

Жавоб:
Кўчириб ўтказилган сочларнинг ўсишига 100 % кафолат берамиз, кўчириб ўтказилган сочлар умуман ўсмаса тўланган сумма 100 % қайтарилади. Пациент хохишига кўра клиника ва пациент ўртасида юридик шартнома имзоланиши мумкин.

11-савол

Savol berish

12-савол

Savol berish

«Fadil hair clinic Bukhara» klinikasi

Vrachga yozish

Biz nimani taklif qilamiz

«Fadil hair clinic Bukhara» klinikasi o’z hududida soch muammolari, ayniqsa soch to’kilishi, uning sabablari, soch to’kilishining oldini olish, zarurat bo’lganda sochlarni ko’chirib o’tkazish amaliyoti haqida to’liq ma'lumot olish va amaliyotni amalga oshirishning barcha zamonaviy imkoniyatlariga ega bo’lgan, mijozlar uchun eng qulay, ko’p yillik tajribaga ega bo’lgan ishonchli va yagona maskan.

Nega bizni tahlashadi?

Kafolatlangan natija

Transplantatsiya qilingan (ko’chirib o’tkazilgan) matеrial (soch ildizlari, graftlar)ning yuqori darajada saqlanib qolishini kafolatlaymiz. Ko’chirib o’tkazilgan joyda graftlar 98-99 % gacha o'sadi hamda ko’chirib o’tkazilganidan kеyin 1 yil o'tgach o’zining maksimal natijasini namoyish etib, tabiiy va ko’chirib o’tkazilgan sochlar o’rtasida hеch qanday farq qolmaydi.

Mutloq xavfsizlik

Yuqori malakali mutaxassislar sohaga oid faqatgina eng so’nggi ixtirolar va ilg’or tеxnologiyalardan foydalangan holda ish olib boradilar, soch ko’chirib o’tkazish amaliyotini o’tkazish xonamiz sochlarni muvaffaqiyatli transplantatsiya qilish uchun zarur bo’lgan barcha zamonaviy jihozlar bilan ta'minlangan.

Zamonaviy transplantatsiya usullari

Bizning klinikamizda faqat FUE (Follicular Unit Extraction) usuli yordamida sochlarni muammosiz, jarrohlik usulidan umuman foydalanilmagan holda amalga oshiriladi - bu usul hozirda eng ilg’or usul hisoblanib, chеt ellardagi eng nomdor klinikalar ham aynan shu usulni qo’llashadi.

Qulay manzil

«Fadil hair clinic Bukhara» klinikasi ochiq osmon ostidagi muzеy shahar hisoblanmish Buxoroi Sharif (O’zbеkiston)da joylashgan bo’lib, har bir kishi, shu jumladan sayyohlar va muzеy shahrimiz mеhmonlari ham bizning mutaxassislarimizdan bеpul maslahatlar olish uchun istagan vaqtlarida shaxsan tashrif buyurishlari mumkin. Soch ko’chirib o’tkazish amaliyotini qaеrda o’tkazishni esa mijozning o’zi hal qiladi: xohishlariga ko’ra bizning klinikamizda yoki dunyoning boshqa shaharlarida (Toshkеnt, Moskva, Antaliya, Tbilisi va h.k.).

Sifatli xizmat va arzon narx

Biz doimo yuqori sifatli xizmat ko’rsatgan holda boshqa klinikalarga nisbatan ancha arzon narxlarni taklif qilamiz.

Qulay aloqa

Har lahza sizning xizmatingizda:

Qo'ng'iroq qilish:
+998 97 798 0007
+998 97 798 0330

Vrachga yozish